1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Tesla Шанхайда яна бир фабрика қуради

Янги завод қурилиши жорий йилнинг учинчи чорагида бошланиши режалаштирилган.

Tesla Шанхайда яна бир фабрика қуради

 

Тesla Inc Америка автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Шанхайда Megapack энергия сақлаш қурилмалари ишлаб чиқарадиган янги гигафабрика қуришини маълум қилди, дея хабар берди Синьхуа агентлиги.

 

Шанхайда бўлиб ўтган лойиҳа ҳужжатларини имзолаш маросимида маълум қилинишича, янги завод қурилиши жорий йилнинг учинчи чорагида, ишлаб чиқариш эса 2024 йилнинг иккинчи чорагида бошланиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда янги гигафабрика йилига 10 минг Megapack ишлаб чиқаради, умумий тўпланган энергия тахминан 40 ГВт/соатни ташкил этади. Ушбу заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бутун дунё бўйлаб сотилади.

 

Tesla сайтида таъкидланганидек, Megapack — бу қувватни сақлаш ва энергияни қўллаб-қувватлаш имконини берувчи кучли модулли батареялардир. Улардан фойдаланиш энергия тизимини барқарорлаштиришга ва электр узилишларининг олдини олишга ёрдам беради. Завод Шанхайнинг тажриба эркин савдо зонасининг Линьган ҳудудида қурилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика