Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра [https://t.me/uzauz/1606], бу йилги тест агар давлат комиссияси ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта ёпиқ биноларда ўтказилади. > “Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида > ёзишга жой қолдирилади”, дейилади хабарда. Маълумот ўрнида: пандемия сабаб 2020/2021 йилги тест синовлари очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказилганди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 июндан абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошлангани хабар қилинганди [https://zamon.uz/uz-to/detail/bugundan-abituriyentlarni-onlayn-royxatga-olish-boshlanadi-talim].