1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Техасдаги офатлар АҚШнинг навбатдаги ҳудудига ўтди

Ню-Мексико штатида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқин ҳалокатли оқибатларга олиб келди.

Техасдаги офатлар АҚШнинг навбатдаги ҳудудига ўтди

 

АҚШнинг Ню-Мексико штатида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда CBS News хабарига асосланиб маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

 

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати берган маълумотларга кўра, қисқа вақт ичида ҳудудда 4–6 сантиметр миқдорида ёғингарчилик кузатилган. Кучли сув оқими Линколн шаҳрида яшовчи бир оиланинг уч аъзосини – ота ва икки фарзандини оқизиб кетди. Улар оғир жароҳатлар олиб, ҳаётларини йўқотди. Яна бир қанча фуқаро жароҳат олгани хабар қилинмоқда, бедарак йўқолганлар сони аниқлаштирилмоқда.

 

Пойтахт Албукерке шаҳрида ҳам дарё қирғоқларидан чиқиб, шаҳар ҳудудида сув тошқинларига сабаб бўлган. Миллий об-ҳаво хизмати аҳолига дарёлардан узоқроқ юришни, баланд жойларга кўчишни тавсия қилмоқда.

 

Руидосо шаҳрида эса тошқин оқибатида сув оқими бир нечта биноларни ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур қилган. Ижтимоий тармоқларда дарё бўйлаб оқиб кетаётган уйларнинг видеолавҳалари кенг тарқалди.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафта АҚШнинг Техас штатида ҳам йирик тошқин юз берган эди. Гваделупа дарёси сатҳи тарихдаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига етиб борган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика