1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тез орада Телеграмнинг пуллик версияси ишга туширилади

Янги функция катта ҳажмдаги медиафайллардан файдаланувчилар учун мўлжалланган.

Тез орада Телеграмнинг пуллик версияси ишга туширилади

 

Июндан бошлаб тармоқ фойдаланувчилари учун мессенжернинг янги пуллик версияси — “Telegram Premium” тақдим этилади. Бу ҳақда сервис асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилди. 


“Телеграмнинг бепул бўлган барча функциялари фойдаланувчилар учун сақланиб қолади. Бундан ташқари, янги бепул вариантлар пайдо бўлади”, — дейилади тадбиркорнинг расмий телеграм каналида.


Эндиликда фойдаланувчилар катта ҳажмдаги медиафайллар, ҳужжатлар, премиум реакциялар ва стикерлар билан ишлаши мумкин бўлади.


Шунингдек, Павел Дуров бир қатор интернет фойдаланувчилари лимитларни оширишни сўрашаётганини таъкидлаган.


“Бу ерда муаммо шундаки, агар биз чекловларни ҳамма учун олиб ташласак, серверимиз ва трафик харажатлари бошқариб бўлмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун “Telegram Premium” обунасини ишга туширишга қарор қилинди. Бу қўшимча функциялар тезлик ва ресурсларга эга бўлиш имконини беради. Унга обуна бўлмаган фойдаланувчилар ҳам тарифнинг баъзи афзалликларидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, улар жуда катта ҳажмдаги ҳужжатларни, Премиум фойдаланувчилари томонидан юборилган мултимедия ва стикерларни қабул қилишади”, - дея таъкидлади Дуров.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика