1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Тез тиббий ёрдам филиалларига янги Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди

Уларнинг сони 70 тани ташкил этади.

Тез тиббий ёрдам филиалларига янги Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Жиззакҳ Ауто" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

 

Қайд этилишича, "Жиззакҳ Ауто" томонидан ишлаб чиқарилган бу галги 70 та автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.

 

Маълумотга кўра, 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 685 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди. Шунингдек, жорий йил февраль ойида "103" хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика