1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тиббиёт ходимаси вафоти учун 795 миллион сўм тўлаб берилди

Олий суд пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасидан марҳуманинг қизи фойдасига компенсасия ундириш ҳақида якуний қарор чиқарди.

Тиббиёт ходимаси вафоти учун 795 миллион сўм тўлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 20 июндаги ижро варақасига кўра, Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси ундирувчи Ш. Я. фойдасига 795 миллион 643 минг сўм тўлаши белгиланган. Ушбу қарор тиббиёт муассасаси ходимаси меҳнат жараёнида бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани сабабли чиқарилган. Бу ҳақда Aniq.uz хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, марҳума Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган ва хизмат вазифасини бажариш вақтида йиқилиб жароҳат олган. Даволанишига қарамай, ходима вафот этган. Шундан сўнг унинг қизи меҳнат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимнинг ҳуқуқлари бузилганини асос қилиб судга мурожаат қилган ва иш Олий судгача етиб борган.

 

Олий суд ишни холислик билан кўриб чиқиб, марҳуманинг қизи Ш .Ya.ga компенсасия тўлаш ҳақидаги қарорни кучда қолдирган. Мажбурий ижро бюросининг Пахтаобод туман бўлими қарорни ижро этиш учун ҳаракатларни амалга оширган. Қарздор ташкилот маблағни ихтиёрий равишда тўламагани сабаб мол-мулкни хатлаш чоралари қўлланган.

 

Кўрилган мажбурий чоралар натижасида суд белгилаган 795 миллион 643 минг сўм тўлиқ ундириб берилди. Мазкур ҳолат меҳнат жараёнида ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги давлат томонидан қатъий ҳимоя қилинишини яна бир бор тасдиқлайди. Албатта, компенсасия инсон ҳаётини қайтара олмасада, адолат қарор топганининг муҳим белгисидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика