Бу ҳақида "Ал Жазеэра" телеканали хабар бермоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 53 кишига етган, жароҳатланганлар эса 62 кишини ташкил қилмоқда. Маълум бўлишича, зилзила Шигатзе шаҳрида рўй берган. Унинг таъсири Непалда ҳам сезилган. Хитой зилзила тармоқлари маркази маҳаллий вақт билан соат 09:05 да 10 км чуқурликда 6,8 балли зилзилани қайд этган. АҚШ Геология хизмати эса зилзила кучини 7,1 магнитуда деб баҳолаган. Хитойнинг жануби-ғарбий қисмларида тез-тез зилзила ҳодисалари кузатилади. 2008 йилда Сичуан провинциясида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 70 мингга яқин киши ҳалок бўлган эди.