1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тинч океанида 3 тонна кокаин ортилган кема ушланди

Товарнинг қиймати 100 млн доллардан ошиқ.

Тинч океанида 3 тонна кокаин ортилган кема ушланди

 

Колумбия ҳарбий-денгиз кучлари уч тонна кокаин ташувчи сувости кемасини қўлга туширди. Бу 1993 йилдан бери бортида гиёҳванд моддалар билан ушланган энг йирик ноқонуний кемадир.

 

Маълумотларга кўра, ярим сувости кемасининг узунлиги 30 метрга, эни эса уч метрга етади. У Тинч океанининг жанубий қисмида радарлар томонидан аниқланган. Ноқулай об-ҳаво шароитда кема денгиз пиёдалари томонидан тўхтатилган. Партиянинг нархи 100 миллион доллардан ошиқроқ баҳоланмоқда.

 

Экипажнинг уч аъзоси колумбиялик гиёҳванд моддалар савдогарларининг илтимосига биноан ноқонуний моддаларни Марказий Америкага етказиб беришга уринган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика