1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Тиниб-тинчимас парижликлар Бенземани қўлга киритмоқчи

“ПСЖ” 2023 йилда Карим Бенземани эркин агент сифатида сотиб олишни режалаштирмоқда.

Тиниб-тинчимас парижликлар Бенземани қўлга киритмоқчи

 

Килиан Мбаппе клубни тарк этганидан сўнг, парижликлар Бенземанинг трансфери бўйича иш олиб бормоқчи. Клуб Франция терма жамоасининг энг яхши футболчиларини йиғишни истамоқда. Шу боис улар “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Пол Погбага ҳам қизиқиш билдирмоқда.

 

Хабарларга кўра, франциялик футболчи “Реал Мадрид” билан янги шартнома бўйича музокараларни бошламагани ва фаолиятини ватанида тугатиш варианти уни қизиқтираётгани айтилмоқда. Ҳужумчининг фикрича, “ПСЖ” лойиҳаси унинг фаолиятида янги саҳифа очади. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятини ҳам тақдим этади.   

 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Бензема 15 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Ҳозирда Трансфермаркет портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Аввалроқ “Реал Мадрид” Виниcиус билан узоқ йиллик келишувга эришмоқчилиги ва Бенземани Мадридда олиб қолишмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика