Кеча, 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Бирлашган Араб Амирликларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Матар Ал-Қамзий билан учрашди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, умумий кун тартибини янги амалий мазмун билан бойитиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Аввал эришилган келишувлар ижроси юзасидан фикр алмашилди ҳамда икки томонлама тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотни, жумладан, вазирликлараро маслаҳатлашувлар орқали мунтазам давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва унинг таркибини диверсификация қилишга қаратилган қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.


