1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистон Афғонистон билан чегара масаласида Россиядан ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарни рад этди

Тожикистон ТИВ Reuters маълумотини “ҳақиқатга тўғри келмайди” деб баҳолади.

Тожикистон Афғонистон билан чегара масаласида Россиядан ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарни рад этди

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Reuters агентлиги тарқатган, гўёки Тожикистон Афғонистон билан давлат чегарасини қўриқлашда Россиядан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарларни қатъий рад этди. Расмий баёнотда айтилишича, бу маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди ва халқаро аудиторияни чалғитиши мумкин.

 

ТИВ таъкидлашича, мамлакат доимий равишда давлат чегарасини мустаҳкамлашга қаратилган зарур чораларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, ҳозирда чегарадаги вазият тўлиқ назорат остида экани билдирилди.

 

Баёнотга кўра, Тожикистон–Афғонистон чегарасида ҳеч қандай хавотирли ҳолатлар кузатилмаяпти ва барқарорлик сақланмоқда. Тожикистон томонининг фикрича, ёлғон маълумотларнинг тарқалиши нотўғри тушунча уйғотиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика