Тожикистонданнинг меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Абдулғаффор Раҳмонзода бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг 16–18 февраль кунлари Тошкентга ташрифи якунлари бўйича миграция соҳасидаги ҳамкорликка оид тўртта ҳужжат имзоланган.
Қайд этилишича, улар орасида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Тожикистон Меҳнат вазирлиги миграция хизмати ўртасидаги меморандум ҳамда декларация мавжуд.
Таъкидланишича, имзоланган ҳужжатлар меҳнат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган.


