1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ортиқча вазнли ходимларни ишдан бўшатмоқда

Ортиқча вазнли ходимлар белгиланган жисмоний талабларни бажаргач, лавозимларига қайта тикланиш имконига эга бўлади.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ортиқча вазнли ходимларни ишдан бўшатмоқда

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ортиқча вазнга эга бўлган ходимларни хизматдан четлаштириш амалиётини давом эттирмоқда. Ўтган йили 20 минг нафар ходимнинг жисмоний тайёргарлиги текширилганда, 30 нафари меъёридан ортиқ вазнга эга бўлгани учун ишдан бўшатилган эди. Орадан бир йил ўтиб, улардан 13 нафари вазн йўқотиб, хизматга қайтишга муваффақ бўлди.

 

Вазирликнинг кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусайн Халилзода маълумотига кўра, ортиқча вазнли ходимлар белгиланган жисмоний талабларни бажаргач, лавозимларига қайта тикланиш имконига эга бўлади.

 

Ички ишлар вазирлиги қоидаларига кўра, Тожикистон полициясига бўйи камида 168 см бўлган эркаклар ва 160 см бўлган аёллар қабул қилинади. Шунингдек, уларнинг вазни баландлигига мос келиши ҳамда белгиланган чегарадан ошмаслиги шарт.

 

Мазкур чора-тадбирлар ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилувчи ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғини юқори даражада ушлаб туриш мақсадида амалга оширилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика