1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистон Россияга миграцион қарамликни камайтиришга интилмоқда

Мамлакат фуқароларни Европа ва Осиё давлатларидаги янги меҳнат бозорлари билан боғлаш орқали миграция йўналишларини кенгайтиришни мақсад қилмоқда.

Тожикистон Россияга миграцион қарамликни камайтиришга интилмоқда

 

Тожикистон ҳукумати меҳнат миграцияси соҳасида Россияга бўлган тарихий қарамликни камайтириш ва янги йўналишларни шакллантириш бўйича сиёсатини фаоллаштирмоқда. Мамлакат расмийлари фуқароларни Европа ва Осиё давлатларидаги янги меҳнат бозорлари билан боғлаш орқали миграция йўналишларини кенгайтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Vesti.kz нашри хабар берди.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, Тожикистон меҳнат вазири Солеха Холмаҳамадзода Бенилюкс давлатлари билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланганини маълум қилган. Шунингдек, Япония ҳамда Буюк Британия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

 

Ҳозирги вақтда Россия Тожикистон фуқаролари учун асосий миграция йўналиши бўлиб қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, айрим даврларда Россияга ишлаш учун кетган тожикистонликлар сони миллионлаб кишини ташкил этган.

 

Шу билан бирга, Тожикистон иқтисодиёти хориждан пул ўтказмаларига юқори даражада боғлиқ бўлиб, айрим йилларда улар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг катта қисмини ташкил этган.

 

Расмийлар янги стратегия орқали қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва тиббиёт каби соҳаларда ривожланган давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, ички меҳнат бозорини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишни кўзламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика