Тожикистон ва Қирғизистон махсус хизмат раҳбарлари чегарадаги тўқнашувлар юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Унга кўра, Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов ва унинг Қирғизистонлик ҳамкасби Қамчибек Ташиев ўртасидаги мулоқот икки соатга яқин давом этган. Унинг якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган.
Маълумот ўрнида: 27 январь куни қирғиз-тожик чегарасида икки давлат вакиллари ўртасида отишма юз берган. Оқибатда минглаб одамлар эвакуация қилинган. 28 январь куни кечга бориб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Аввалроқ КХШТ Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини янада мустаҳкамламоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.


