1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистонда 14 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқ тақиқланиши мумкин

Ташаббусга кўра, 14–17 ёшдагилар фақат ота-оналарининг ёзма розилиги билан ижтимоий тармоқлардан фойдалана олади.

Тожикистонда 14 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқ тақиқланиши мумкин

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси депутати Дилноза Аҳмадзода вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича ташаббус билан чиқди. Унга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тўлиқ тақиқланиши, 14–17 ёшдаги ўсмирлар эса фақат ота-оналарининг ёзма розилиги билан улардан фойдаланиши мумкин бўлади.

 

Депутат мазкур таклифини расмий “Халқ газетаси”да эълон қилинган мақоласида баён этиб, болалар саломатлиги ва психологик хавфсизлигини таъминлаш учун мавжуд қонунчиликка қўшимча ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлади.

 

Бироқ рақамли технологиялар соҳаси мутахассислари бундай чораларни қатъий тақиқ шаклида жорий этишдан кўра, маърифий ишлар орқали муаммони ҳал қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, болаларни интернетдан бутунлай узиб қўйиш реал ечим бўла олмайди, аксинча, рақамли саводхонликни ошириш ва ота-оналар ҳамда педагогларни бу жараёнга фаол жалб этиш муҳимдир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика