1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистонда афғонистонлик қочқинлар оммавий депортация қилинмоқда

Депортация чоралари яшаш рухсатномаси ва иммиграция жараёнидагиларни ҳам қамраб олмоқда.

Тожикистонда афғонистонлик қочқинлар оммавий депортация қилинмоқда

Маълум қилинишича, Тожикистон ҳукумати мамлакатда вақтинча яшаётган афғонистонлик қочқинларга 15 кун ичида мамлакат ҳудудини тарк этишларини буюрди. Мазкур қарор нафақат рухсатномага эга бўлган шахслар, балки ҳали иммиграция аризаси кўриб чиқилаётганларни ҳам қамраб олган.

 

Хабарларга кўра, сўнгги ҳафталарда Тожикистон хавфсизлик кучлари ҳар куни ўнлаб афғон фуқароларини, асосан эркакларни иш жойларидан олиб кетмоқда. Уларнинг оила аъзолари бу ҳолатдан бехабар қолаётган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда ҳозирда 13 мингдан ортиқ афғонистонлик истиқомат қилмоқда. Уларнинг аксарияти — 2021-йилда "Толибон" ҳокимиятга келганидан сўнг мамлакатни тарк этган собиқ амалдорлар ва ҳарбийлар ҳисобланади.

 

Таъкидлашича, Тожикистон томонидан қочқинларни оммавий чиқариш ҳаракати минтақадаги умумий йўналишга мос бўлиб, Эрон ва Покистон ҳам шунга ўхшаш чораларни кўрмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика