1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистонда Starlink интернети расман ишга туширилди

Хизмат чекка ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имконини беради.

Тожикистонда Starlink интернети расман ишга туширилди

 

Тожикистонда Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга туширилди. Компания расмий баёнотига кўра, юқори тезликдаги ва кам кечикишли интернет эндиликда ушбу мамлакат ҳудудида ҳам мавжуд бўлди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, лойиҳа мамлакат ҳукумати билан лицензиялаш келишувлари асосида амалга оширилган. Starlink технологияси айниқса ер усти интернет инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаган ёки беқарор бўлган чекка ва тоғли ҳудудларда юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имконини яратади.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, хизмат учун ойлик тўлов тахминан 1100 сомоний (қарийб 117 доллар), ускуналар нархи эса 2700 сомоний (тахминан 288 доллар) атрофида белгиланган.

 

Таъкидланишича, Starlink Марказий Осиёда босқичма-босқич жорий этилмоқда. Хизмат аввалроқ Қозоғистонда ҳам ишга туширилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика