Бугун, 28 февраль куни Тошкент вақти билан 09:20 да (Гринвич бўйича 04:20 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Маълумотларга кўра, зилзила координаталари: 37,61 градус шимолий кенглик; 73,25 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 534 км жанубий-шарқда. Эслатиб ўтамиз, кеча Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида 4 та зилзила қайд этилганди.