Спорт

Токио-2020: Олимпия ареналари спортчиларни кутмоқда

Яна бир неча кунлардан сўнг япон стадионларида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси старт олади.

Токио-2020: Олимпия ареналари спортчиларни кутмоқда

 

Ушбу иншоотлар тарих ва келажакни акс эттириши билан аҳамиятлидир. Олимпия ўйинлари деярли тўлиқ томошабинларсиз ўтказилиши айтилмоқда. Технология юқори даражада ривожланган Японияда мусобақа энг замонавий ареналарда ўтказилади. Олимпиадада Токионинг янги стадионларидан ташқари, 60- йилларда қурилган иншоотлардан ҳам фойдаланилади. Токио Олимпиадаси учун тайёрланган қирқ иккита спорт мажмуасининг аксарияти Япония пойтахтининг ўзида жойлашган. Токио кўрфазидаги сунъий оролларда ўтказиладиган ўйинлар учун Ариаке Гимнастика маркази ва сув спорти саройи каби энг замонавий иншоотларга эга бўлган қирғоқ кластери яратилди. Шу билан бирга, 1964 йилги Олимпиададан қолган объектлар қайта тикланди ва «Мерос зонаси» деб номланди. «Ниппон Будокан» жанг санъатлари марказида дзюдо ва каратэ бўйича мусобақалар ўтказилади ва 1964 йилда баскетболчилар ва сув спорт турлари баҳслари ўтказиладиган «Ёзги Натионал Стадиум» бу сафар қўл тўпи беллашувларини ўтказиш учун берилди.

 

 

Очилиш ва ёпилиш маросимларидан ташқари енгил атлетика мусобақалари ва футбол учрашувлари ўтказиладиган Япония миллий стадиони 1964 йилги мусобақага мезбонлик қилган қадимги аренанинг ўрнида қайта тамирланди. 60 000 ўринга мўлжалланган (вақтинчалик ўриндиқларни ҳисобга олган ҳолда, у 80 000 кишини сиғдира олади). Стадион уч йилдан кам вақт ичида қуриб битказилди. Пандемиядан олдин Токио ҳукумати бу арена концертлар ва бошқа оммавий тадбирлар орқали максимал даражада харажатларни қоплашга умид қилган эди, аммо энди бу режаларнинг барчаси пучга чиқди.

 

Олимпия шаҳарчаси Токионинг энг зич жойлашган ҳудудларидан бирида қурилган. Ташкилотчилар «Мерос зонаси» ва Токио кўрфазидаги кластер ўртасига Олимпия шаҳарчасини жойлаштирди. Токионинг молиявий маркази бўлган Чуо туманида қурилган шаҳарча 44 гектар майдонда 21 та кўп қаватли уйни ўз ичига олади ва олимпиаданинг 18000 нафар меҳмонини қабул қилади. Коронавирус билан касалланганларни иложи борича тезроқ аниқлаш учун шаҳарча шифохонаси 24 соат ишлайди. Ҳар куни барча меҳмонлар текширилади. Иштирокчилар ниқоб тақиб юриши ва масофани сақлашдан ташқари, ўз спорт турлари бўйича финал босқичидан кейин икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда Токиода бўлишлари шарт. Гарчи, кўпчилик Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини асосан ойнаи жаҳон орқали кўрсада, ташкилотчилар дунё аҳлини илғор технологиялар билан ҳайратда қолдиришмоқчи. Ареналарнинг ўзида ҳам кўпгина янгиликлар қилишган. Масалан, Олимпия сузиш ҳавзасида спорт турларига қараб чуқурлик ва кенглик ўзгариши ва эшкак эшиш каналидаги сув сатҳи ҳамда тўлқинларнинг катталиги автоматик насос тизимлари билан тартибга солиниши мумкин.

 

 

Олимпияда ўйинлари Токио шаҳридан ташқари, Фукусимада ва унга яқин бошқа оролда ўтказилади. Мусобақада энг узоқ объект Хоккайдо оролида жойлашган «Саппоро Хоусе» стадиони ҳисобланади. У ерда аёллар ва эркаклар ўртасида футбол мусобақалари ташкиллаштирилади. Бундан ташқари, Саппорода югуриш ва пиёдалар марафони ўтказилади.

 

Олимпиаданинг очилиш маросими 21 июль куни «Фукусима Азума» стадионида бўлиб ўтади. Унда Япония ва Австралия бейсбол жамоалари ўзаро баҳсга киришади. Мусобақалар мухлисларсиз ўтказилиши режалаштирилаётган бўлсада, ҳозирча ташкилотчилар Мияги ва Ибараки префектураларида ўтказиладиган футбол беллашувларига чипталарни бекор қилмасликка қарор қилишган. Шизуокада велоспорт мусобақаларига ҳам мухлислар киришига рухсат берилиши кутилмоқда.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Токио-2020: Олимпия ареналари спортчиларни кутмоқда | Zamon.uz