Бу ҳақда жума куни NHK телеканали маълум қилди. 30 июнь куни 226 нафар токиолик жазирама қуёшда узоқ вақт туриши сабабли касалхонага ётқизилди, улардан 14 нафарининг аҳволи оғир.
Бундан ташқари, июнь ойида жами 1517 нафар Токио аҳолиси иссиқ уриши билан касалхонага ётқизилган. Бу сўнгги 10 йил ичида ўша ойдаги энг юқори кўрсаткичдир. Бундан ташқари, жума куни Токиога қўшни Саяма префектурасида жойлашган Кумагая шаҳрида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражага етди. Бундай юқори ҳарорат Японияда жорий йилда учинчи марта қайд этилмоқда.
Пайшанба куни Токио июнь ойи учун мутлақ ҳарорат рекордини ўрнатди. Кун давомида термометр 36,4 даражага кўтарилган.


