"Толибон" ҳаракати Афғонистон университетларидан қизлар учун дарсларни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда Assoсiated Press хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, хотин-қизларнинг университетда ўқишини тақиқлаш тўғрисидаги қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилинган. Афғонистон олий таълим вазири Зиёулла Хашмийнинг баёнотида ушбу тақиқ давлат ва хусусий ОТМлар томонидан имкон қадар тезроқ жорий этилиши лозимлиги қайд этилган.
АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс толибларнинг ушбу қарорини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, бунга қарши чоралар кўрилади ва ҳаракатни аниқ "зарар" кутмоқда.
"Толибон" 2021 йил августда ҳокимиятга қайтганидан сўнг университетларда эркаклар ва аёлларнинг алоҳида ўқитиш тизимини жорий этди. Ўтган йилнинг сентябрида эса афғон қизларининг мактабга бориши тақиқланди.


