Толибон ҳукуматининг Молия вазирлиги Эрондан 350 минг тонна нефт сотиб олиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Музокараларда Давлат нефт-газ компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо вазирлиги, Марказий банк аъзолари иштирок этган.
Яқин кунларда нефтни Афғонистонга олиб кириш жараёни бошланади.
Бундан ташқари, ушбу сафар давомида Толибон делегацияси Эрон расмийлари билан ҳукуматлараро шартномалар бўйича қўшма қўмита тузиш, нефт қувурлари қурилишини давом эттириш, қўшма нефтни қайта ишлаш заводлари қуриш ва узоқ муддатли шартномаларни амалга оширишга келишиб олган.


