1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Толибон қўшни давлатлар чегарасини кесиб ўтдими?

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Толибон ҳаракати Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларини кесиб ўтди деган хабарлар тарқалиб кетди.

Толибон қўшни давлатлар чегарасини кесиб ўтдими?

 

РФ президенти махсус вакили бу хабарларни инкор этди. Толибон қўшни давлатлар чегарасини бузиб ўтмади ва бунга ҳаракат ҳам қилмайди. Бу ҳақда РФ Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов халқаро “Валдай” клубидаги мулоқот чоғида маълум қилди.

Толибон ҳаракати вакиллари Москвада ўтган музокараларда ўз позицияларини маълум қилишган. Унга кўра Толибонни қўшни мамлакатлар қизиқтирмайди, у Афғонистон ҳукумати хавфсизлик кучлари билангина кураш олиб боради.

Толибон шу кунгача Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларини кесиб ўтмади ва ҳаракатнинг баёнотига кўра, бунга ҳаракат ҳам қилмайди. Кабуловнинг сўзларигага кўра, Толибон ўзаро ички курашлар билан банд ҳамда улар фақат ҳукумат кучлари назорат қилаётган ҳудудларни эгаллаб олишмоқда.

Толибон ҳозиргача Афғонитоннинг 70 % дан ортиқ ҳудудини эгаллаб олди ва ҳукумат кучларига қарши курашни давом эттирмоқда. Ҳаракат Покистон, Эрон ва Тожикистон чегараларидаги муҳим пунктларни назорат қилмоқда

Аввалроқ Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари содиқ Сафоев Толибон Афғонистонда катта таъсирга эга эканлигини ва ҳаракатни Афғонистондаги тинчлик жараёнларига қўшиш зарурлигини айтиб ўтганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика