1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Том Холланд муваффақиятсиз фильмлар “қироли”

“The Wrap” нашри 2021 йилнинг энг муваффақиятсиз фильмлари рўйхатини эълон қилди.

Том Холланд муваффақиятсиз фильмлар “қироли”

 

Рўйхатдаги етакчи ўринларни Том Холланд иштирокидаги   “Хаос қадами” ва “Черрй” фильмлари эгаллаган. 

 

Жумладан, “Азиз Эван Хансен”,  “Юқорига қараманг”,  “Ҳозир ва бугун”, “Киллер рафиқасининг тансоқчиси”, “Қизил хабар”,  “Карен”,  “Арвоҳлар мамлакати асирлари”, “Космик мураббо: Янги авлод” кинотасмалари ҳам энг муваффақиятсиз фильмлар рўйхатидан жой олган.

 

“Хаос қадами” ва  “Черрй” фильмлари бошқа нашрлар томонидан ҳам йилнинг энг ёмон фильмлари сифатида тилга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг энг яхши фильми эълон қилингани ҳамда Гарри Поттер кинокартинаси  20 йиллик юбилейини махсус эпизод билан нишонлаши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика