Юбилей барча даврларнинг энг севимли франчайзасини яратиш ортидаги ҳаяжонли воқеани айтиб беришдан бошланади.
Унда Гарри Поттер ҳақидаги фильмларнинг етакчи қаҳрамонлари Дениел Радклифф, Эмма Уотсон, Руперт Гринт ва туркум фильмларда иштирок этган бошқа актёрлар, шунингдек, кинонинг биринчи тасмасида режиссёри Крис Колумб иштирок этади.
Дастурни суратга олиш ишлари Лондонда бўлиб ўтади.
8 та фильмдан иборат Гарри Поттер туркуми “Warner brothers” томонидан инглиз ёзувчиси Ж.К.Роулингнинг китоблари асосида суратга олинган. Биринчи фильм “Гарри Поттер ва сеҳргарнинг тоши” 2001 йил 16 ноябрда кинотеатрларда чиқа бошлайди. Якуний фильм “Гарри Поттер ва ўлим базмлари” бўлиб, 2011 йилда экранларга чиққан. Шундан сўнг Роулингнинг худди шу номдаги китоби асосида асардан олдинги воқеалар ҳақида яна 2 та фильм суратга олинади.
“Гарри Поттер” актёрлари “Гарри Поттер ва Сеҳргар тош” номли биринчи фильм қисмидан ҳам парча ижро этишади.
Бундан ташқари, “Гарри Поттернинг 20 йиллигида “Хогвартсга қайтиш” фильмининг премьераси 2022 йилнинг 1 январида бўлиши, янги интервьюлар, актёрлар билан суҳбатлар режалаштирилган.
Бўлажак махсус эпизоднинг иштирокчилари: бош роллар ижрочилари - Даниел Радcлиффе, Эмма Уотсон ва Руперт Гринт ва биринчи иккита фильмнинг режиссёри Крис Колумбдир. Шоуда Том Фелтон, Жеймс ва Оливер Фелпс, Бонни Райт, Метю Люис, Имелда Стаунтон, Ҳелена Бонем Картер ва бошқа актёрлар ҳам иштирок этади.
Маълумот учун: 2020 йил октабр ойида Лондон марказида Гарри Поттер ҳайкали ўрнатилди. Ёдгорлик “Лестер” майдонида жойлашган. Асар полшалик ҳайкалтарош Анжей Шимчикка тегишли.
Гарри Поттер ҳақидаги биринчи китоб эса 1997 йилда нашр этилган ва ёш сеҳргар ҳақидаги 7 та ҳикоядан иборат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон киносидаги машҳур киноўғирликлар ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


