1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тўқаев Гренландияни 120 йилга ижарага олишни таклиф қилди

Таклифга кўра, бундай келишув Дания суверенитетини сақлаган ҳолда стратегик манфаатларга хизмат қилиши мумкин.

Тўқаев Гренландияни 120 йилга ижарага олишни таклиф қилди

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев АҚШ ва Дания ўртасида Гренландия бўйича узоқ муддатли ижара механизмини кўриб чиқиш мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у Покистоннинг The News International нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Президентнинг таъкидлашича, халқаро амалиётда айрим ҳудудлар ёки стратегик инфратузилмалар бўйича давлатлар ўртасида узоқ муддатли ижара келишувлари тузилиши одатий ҳол ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, у АҚШ ва Дания Гренландия бўйича 120 йиллик ижара шартномасини кўриб чиқиши мумкинлигини эҳтимолий вариант сифатида қайд этди.

 

Таклиф этилиши мумкин бўлган механизмга кўра, Гренландия ҳуқуқий жиҳатдан Дания таркибида қолади ва бу мамлакат суверенитетига путур етказмайди. Шу билан бирга, амалий келишувлар икки томоннинг умумий стратегик манфаатларига хизмат қилиши мумкин.

 

Тоқаев ҳар қандай бундай қарор фақат халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, хусусан давлат суверенитети ва БМТ Низоми тамойилларига қатъий риоя қилинган ҳолда кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади.

 

Маълумки, Гренландия ҳозирда Дания таркибидаги автоном ҳудуд ҳисобланади. Орол Арктика минтақасидаги стратегик жойлашуви сабаб геосиёсий жиҳатдан муҳим ҳудуд саналади. АҚШ илгари ҳам Гренландияга нисбатан қизиқиш билдирган ва оролнинг стратегик аҳамияти глобал сиёсатда мунтазам муҳокама қилиниб келинади.

 

 

Экспертлар фикрича, бундай ташаббуслар глобал хавфсизлик, Арктика минтақасидаги ресурслар ва стратегик мувозанат масалалари билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика