1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тўқаев «Масжидун-Набий»ни зиёрат қилди

Қозоғистон Президентининг ташрифи муносабати билан Пайғамбар дафн этилган муқаддас даргоҳ эшиги алоҳида ҳурмат сифатида очилди.

Тўқаев «Масжидун-Набий»ни зиёрат қилди

 

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалий ташрифи Ислом динида иккинчи муқаддас жой ҳисобланган Мадина шаҳридаги Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилишдан бошланди, деб хабар берди Оқ Ўрда матбуот хизмати.

 

Давлат раҳбари Муҳаммад пайғамбарнинг қабрини зиёрат қилиб, дуо қилди. Қозоғистон Президентининг ташрифи муносабати билан Пайғамбар дафн этилган муқаддас даргоҳ эшиги алоҳида ҳурмат сифатида очилди.

 

Бугун Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммит бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика