Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти дунёдаги энг мувафақиятнли халқаро ташкилот ҳисобланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.
Тўқаев дунёдаги санкциявий босимлар кучайганини, ўзаро ишонч йўқолиб бораётганини қайд этди. Бундай шароитда “Шанхай руҳи”ни сақлаб қолиш зарурлигини, ташкилот имкониятларини тўлақонли очиб бериш муҳимлиги таъкидланди.
Қозоғистон президенти ШҲТни глобал иқтисодий платформага айлантириш кераклигини айтди.
“ШҲТ давлатлари иқтисодиёти барқарор ўсиб бормоқда; инсон ресурслари ва технологик имкониятларимиз етарли; табиий ресурслар, биринчи навбатда, энергетика ресурсларининг ўта йирик захиралари бор”, — деган у.
Тўқаев ШҲТ доирасида транспорт-логистик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди. Бунда Транскаспий транспорт коридори, Қозоғистон — Туркманистон — Эрон темирйўли имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.


