1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Тўқаев Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Шартнома ўтган йили имзоланган эди.

Тўқаев Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар берди Акорда матбуот хизмати.

 

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг узунлиги 2 356 минг км. Чегара чизиғига 1 301 та чегара белгилари ўрнатилди.

 

Чегарани белгилаш давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, чегарадош ҳудудлар аҳолиси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилди.

 

2022 йил 22 декабрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилди, натижада Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика