Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон нашри хабар бермоқда.
Боболов тайинловга қадар Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.
Маълумот учун, Тўра Боболов 2023 йилнинг февраль ойида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди.


