Тўрт кунлик иш ҳафтаси одамларни бахтлироқ, бизнесни эса янада муваффақиятли қилиши аниқланди. бу ҳақда Кембридж университети олимлари тадқиқотида сўз боради.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, 4 кунлик иш графиги натижасида ходимлар 65 фоиз камроқ даволанишга чиқади, ишдан бўшатишлар эса 57 фоизга камайган.
Бундан ташқари, ишчилар 39 фоиз камроқ стрессга учрайди. Ходимлар самарадорлиги ошади ва компания даромадлари 1.4 фоизга кўпаяди.
Тадқиқотда иштирок этган одамлар 4 кунлик иш ҳафтасида вақтини оиласи билан кўпроқ ўтказгани ва дам олиш ҳамда турли маиший муаммоларни ҳал қилишга ҳам кўпроқ вақт топгани аниқлаган. Шунингдек, айримлар бўш вақтида малакасини оширган, бу эса уларнинг фаолиятига ижобий таъсир ўтказган.


