1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тўрткўлда МИБ орқали 71 млн электр қарздорлиги ундирилди

Ўғринча етказилган зарар фуқаро томонидан вақтида тўланмай, хорижга чиқишига чеклов қўйилганидан сўнггина ундирилган.

Тўрткўлда МИБ орқали 71 млн электр қарздорлиги ундирилди

Фуқаро Ш.М. яшаш уйида яширин йўллар билан электр ҳисоблагичдан алоҳида тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиб келганлиги оқибатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга жами 71,1 млн сўм зарар етказган.

 

Етказилган зарарни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖЭнергосавдо” Қорақалпоғистон филиали Тўрткўл туман бўлимига ундириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди томонидан 19.12.2025-йилда ҳукм чиқарилган. Ушбу ҳукмга асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Хусусан, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқари чиқиш ҳуқуқига нисбатан 04.02.2026 йили чеклов ўрнатилган.

 

Шунинг натижасида, қарздор томонидан етказилган 71,1 млн. сўм жиноий зарар шу куннинг ўзида тўлаб берилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика