1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тўрткўлда МИБ орқали 96 млн электр қарздорлиги ундирилди

Маълум бўлишича, устахоналардан бири электр токидан ўғринча фойдаланиши оқибатида 96 млн зарар етказган.

Тўрткўлда МИБ орқали 96 млн электр қарздорлиги ундирилди

Фуқаро Э.Д. устахона ишларини бажариш учун электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб фойдаланганлиги оқибатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга жами 96 млн сўм зарар етказган.

 

Етказилган зарарни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” Қорақалпоғистон филиали фойдасига ундириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди томонидан ҳукм чиқарилган.

 

Ушбу ҳукмга асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Хусусан, қарздорнинг номида “COBALT” русумли автомашина борлиги аниқланиб, ушбу мулк бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Шунинг натижасида, қарздор томонидан етказилган 96 млн сўм жиноий зарарлар жорий йилнинг 1 декабрь куни ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика