«Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 май куни Тошкент —Андижон — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилди», — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, тунда кучли ёғингарчилик оқибатида «Тошкент — Ўш» халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган 206-километрида сел оқимлари кузатилган. Шу сабабдан йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилиб, сўнгра қайта очилганди.


