Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантиришга кенг имконият яратиш мақсадида 2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.
Мазкур замонавий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса 15:27 да ҳаракатланади. https://t.me/buxorouz_official/32271
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тошкент – Бухоро "йўналишида ҳаракатланган "Afrosiyob" поезди нега йўлда тўхтаб қолгани ҳамда "Afrosiyob" поездининг қўшимча рейслари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


