Ўзбекистон

"Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳар куни “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови амалга оширилади

17 январдан бошлаб, ҳар куни, яъни душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнов йўлга қўйилди.

"Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳар куни “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови амалга оширилади

 

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантиришга кенг имконият яратиш мақсадида 2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.

 

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

 

Мазкур замонавий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса 15:27 да ҳаракатланади. https://t.me/buxorouz_official/32271

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тошкент – Бухоро "йўналишида ҳаракатланган "Afrosiyob" поезди нега йўлда тўхтаб қолгани ҳамда "Afrosiyob"  поездининг қўшимча рейслари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Дронлар ҳужуми оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

custom img

“Одам ташияпсанми? Пулини оляпсанми?” —Сурхондарё ҳокими транспортдаги муаммоларни танқид қилди

Улуғбек Қосимов чипталар савдосини шаффофлаштириш, поездлардаги шароитларни яхшилаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича масъулларга бир ҳафта муддат берди.

custom img

Жиддий камчиликларга йўл қўйган 6 нафар ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилади

Яна 7 нафар раҳбарга интизомий жазо қўлланади.

custom img

Ўзбекистонда 29 триллион сўмлик ноқонуний маблағларнинг чиқиб кетишининг олди олинди

Кибержиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланиб, 9 282 та кибержиноят фош этилган.

custom img

Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцария ва Германиянинг мамлакатдаги янги элчилари Симон Гигер ҳамда Маттиас Фоллертдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

custom img

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳафтасига 5 кун ишловчилар кетма-кет тўрт кун, 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун дам олади.

custom img

Қурилишдаги қўпол ҳуқуқбузарликлар учун ҳар бир квадрат метрга жарима солиниши мумкин

Ноқонуний қурилишда иштирок этган буюртмачи, пудратчи ва айрим ҳолларда субпудратчиларга ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтгача бажарилган қурилиш ҳажми бўйича молиявий санкция қўлланилиши мумкин.

custom img

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Кичик ва микро ГЭСлар қурилишига хусусий секторни кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"