1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Тошкент – Қозон” йўналишидаги поезд чипталарига чегирмалар жорий этилди

Поезд 21 декабрдан бошлаб ҳафтада бир маротаба ҳаракатланади.

“Тошкент – Қозон” йўналишидаги поезд чипталарига чегирмалар жорий этилди

 

 

“Тошкент – Қозон – Тошкент” йўналишида қатновчи йўловчи поезди учун чипталарга босқичма-босқич чегирмалар эълон қилинди. Купе ва СВ вагонларида сафар қилувчилар чипта жўнашдан 45–31 кун олдин харид қилинса 35 фоиз, 30–21 кун олдин — 25 фоиз, 20 кун қолганидан жўнаш кунигача эса 15 фоиз чегирмага эга бўлади.

 

Плацкарт вагонларида эса чегирмалар нисбатан пастроқ белгиланган. Хусусан, чиптани 45–31 кун олдин сотиб олган йўловчиларга 25 фоиз, 30–21 кун олдин — 15 фоиз, 20 кун қолганидан жўнаш кунигача харид қилинса 10 фоиз чегирма тақдим этилади. Ушбу имтиёзлар йўловчиларни олдиндан режа қилишга ундашга қаратилган.

 

Маълумотларга кўра, “Тошкент – Қозон” йўналишидаги поезд 21 декабрдан бошлаб ҳафтада бир маротаба ҳаракатлана бошлайди. Таркиб Тошкентдан 21 декабрь куни соат 23:55 да жўнаб, 24 декабрь соат 13:47 да Қозон шаҳрига етиб боради. 7 та вагондан иборат поезд бир вақтнинг ўзида 342 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика