1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

 

 

2026 йил 23 февралдан бошлаб “Uzautotrans service” корхонаси Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида мунтазам автобус қатновларини йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ушбу йўналиш бўйича рейслар ҳафтада икки маротаба — душанба ва жума кунлари амалга оширилади. Тошкентдан биринчи автобус 23 февраль куни соат 17:00 да «Тошкент» автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи 1 200 000 сўм этиб белгиланган.

 

Йўл давомида автобус Москва шаҳридаги «Новоясеневская» автовокзалида оралиқ тўхташни амалга оширади ва ундан сўнг Санкт-Петербург автовокзалига етиб боради.

 

Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтиш рейслари ҳам душанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар Санкт-Петербург автовокзалидан маҳаллий вақт билан соат 17:00 да жўнайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика