1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортида қизларни фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент аэропортида қизларни фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

“Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида 2 нафар қизга мўмай даромад ваъда қилиб, алдов йўли билан Туркияга жўнатаётган шахс халқаро аэропортда қўлга олинди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди. 

 

Қайд этилишича, Нурафшон шаҳрида яшовчи аёл осон пул топиш мақсадида Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қизни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

 

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатанЎзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика