Тошкент халқаро аэропортида автомобиль турар жойлари сони икки баробарга ортади. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Қайд этилишича, айни кунларда пойтахт аэропорти яқинидаги мавжуд автотураргоҳларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Яқин вақт ичида ўртача 400 автомобилга мўлжалланган яна бир автотураргоҳ топширилади.
Ҳудуд соябон ва савдо нуқталарини олиб ташлаш, шунингдек, автобус ва таксилар учун кириш йўлакларини қайта қуриш ҳисобига кенгайтирилади.
“Аэропорт атрофидаги ҳудуднинг янги лойиҳасига асосан автомобиль турар жойлари сони 187 фоизга — 336 тадан 630 тагача кўпайтирилди”, — дейилади хабарда.


