Ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик маҳсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотларининг истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Маълум бўлишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлгани туфайли савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.
"Давлат ветеринария хизмати ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 58 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг бузилиш ҳолатларида жами 12 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилди", – дейди брифингда Алишер Сафаров.


