1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ҳаво ифлосланишида дунёда тўртинчи ўринга чиқди

Тошкент ҳавосида PM2,5 заррачалари меъёридан 1,27 баробар юқори қайд этилди.

Тошкент ҳаво ифлосланишида дунёда тўртинчи ўринга чиқди

Тошкент шаҳрида ҳавонинг сифати кескин ёмонлашмоқда. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 6 сентябр куни эрталаб пойтахт атмосферасида PM2,5 заррачалари меъёридан қарийб 1,3 баробар юқори бўлган. Қайд этилишича, ҳаво таркибидаги PM2,5 миқдори 44,6 мкг/м³ ни ташкил этиб, белгиланган нормадан анча ошиб кетган. Шу билан бирга, углерод оксиди миқдори ҳам 0,58 мг/м³ ни кўрсатган.

 

Халқаро IQAir тизимининг 10:00 даги рейтингда Тошкент дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Пойтахтга 115 индекс берилган бўлиб, бу заиф гуруҳдаги инсонлар учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тошкентда одатда иситиш мавсумида кузатиладиган антирекорд кўрсаткичлар эндиликда ёзнинг иссиқ кунларида ҳам қайд этилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика