1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ҳавосини яхшилаш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда

Янги ташкил этилган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси пойтахтдаги ҳавони барқарорлаштириш учун туну-кун ишлайдиган штаб билан фавқулодда чоралар режасини ишлаб чиқмоқда.

Тошкент ҳавосини яхшилаш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда

 

Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарор асосида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ташкил этилиши ҳамда экология соҳаси фаолиятининг бевосита давлат раҳбари назоратига ўтилиши мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Ҳозирда қўмитада 24 соат давомида ишлайдиган тезкор штаб фаолият юритиб, қурилиш, энергетика, экология ва илмий муассасалар мутахассислари иштирокида Тошкент ҳавосини яхшилаш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилмоқда. Мутахассислар фикрича, сўнгги йиллардаги қурғоқчилик, чангнинг кескин кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, кўчаларда сув сепиш ишлари кучайтирилди, саноат корхоналарига огоҳлантиришлар юборилди ва айрим корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шаҳар бўйлаб янги сув объектлари ва фавворалар қуриш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Мутахассислар прогнозига кўра, декабрь ойи иккинчи ярмидан бошлаб ёғингарчиликлар бошланиши ҳавонинг табиий тозалашига ёрдам беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика