Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари, ветеринария хизмати ва хорижий ветеринар мутахассисларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай боғдаги жирафа нобуд бўлди.
Боғ маъмуриятининг хабар беришича, боғдаги ходимлар жирафани сақлаб қолиш учун барча даволаш усулларини қўллашган. Жумладан, халқаро ветеринария видеоконференцияларида иштирок этган мутахассисларнинг ёрдами ва хорижий мутахассислар билан ўтказилган маслаҳатлашувдан фойдаланилган. Бироқ, патологанатомик текширув натижалари жирафанинг ўлимига ошқозон буралиши сабаб бўлганини кўрсатди.
"Барча ҳаракатларимизга қарамай, натижа фожеали тугади. Жирафаларнинг анатомик ва физиологик хусусиятлари туфайли, уларнинг ошқозон-ичак тизимида жарроҳлик амалиётларини ўтказиб бўлмайди. Чунки жаҳон амалиётида бундай касалликларни муваффақиятли даволаш ҳолатлари мавжуд эмас, — дейилади хабарда.


