1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ИЭС маркази экологик назоратни кучайтирди

Ўтган йили жаримага тушган Тошкент ИЭС жорий йил қанчалик чора-тадбирлар кўрди? Zamon.uz мухбири пресс-тур доирасида бир нечта манзилда бўлди ва ҳолатни ўрганди.

Тошкент ИЭС маркази экологик назоратни кучайтирди

 

Пойтахт энергия инфратузилмаси жорий йилда сезиларли даражада модернизация қилинди.

 

Жумладан, Яккасарой туманидаги Тошкент иссиқлик электр марказида 5 та қозон агрегати ва 1 та газ-турбина қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

“Янги 64 МВ қувват – мазутдан воз кечишнинг амалий натижаси

 

Яккасарой туманидаги Тошкент иссиқлик электр марказида 2024 йилда ишга туширилган 2 та газ-турбина қурилмаси нафақат қувватни оширди, балки йилига 200 тонна зарарли моддалар чиқарилишини қисқартирди. Мазут тўлиқ чиқариб ташланган “ - дейди марказ мутахассиси.

 

     

 

Ҳавога чиқиндиларни чиқаришни мониторинг қилиш мақсадида стационар кузатув пункти эко постлар ҳам ташкил қилинган. Oқовa сувларни қайта ишловчи қурилмалар ҳам ишга тушгани— экология бўйича охирги йилларда энг муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Пресс-турдаги иккинчи манзил - Тошкент иссиқлик марказида бўлди.

 

“Тошкент иссиқлик маркази корхонасининг 9 та иссиқлик марказидаги 13 та қозонда мукаммал ва 47 та қозонда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Уларнинг умумий қуввати 4580 Гкал бўлиб, мавсум давомида истеъмолчиларга 60°–85° даражадаги иссиқлик етказилади.

 

     

 

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги 9 та иссиқлик марказининг 6 тасида мазут ёқиш имкони бор. Бу дегани ҳар доим мазут ёқилади дегани эмас. Биз фақат мазутни захира сифатида сақлаймиз.” - дейди иссиқлик маркази директори Бекзод Бўронбоев.

 

Учинчи манзил -“Тошкент ИEС”

 

2024- февраль ойилининг бошида “Тошкент ИЭС” ҳаво ва тупроқни ифлослантиргани учун қарийб 1 млрд сўм жаримага тортилганди.

 

   

 

Электр станциясида экологик мувозанатни таъминлаш мақсадида жорий йилда энергоблоклардан чиқувчи тутун тутун-таркибини тозалаш қуввати учун “фильтр” қурилмаси ишга туширилди.

 

Қурилма 1- ва 2-сонли чиқувчи тутун тутун то мўлжалланган чанг-газ тозалаш, чанг-газ қуввати соатига 1,5 млн м3, самарадорлиги 99,5 фоизни ташкил этади.

 

     

 

“Президентимизнинг тегишли Фармонларига мувофиқ, тутун чиқарувчи 3 та мўрига замонавий, юқори аниқликка эга автоматик мониторинг станциялари ўрнатилди ва улар орқали ташламалар доимий назорат қилиб борилмоқда”-дея хабар берилди пресс-тур давомида.

 

Замонавий технологиялар, мувозанатни хавфсизлик тадбирлари ва янги қувватларнинг ишга туширилиши пойтахт инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика