1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ички ишлар ходимлари мансаб ваколатидан четга чиқиш ва қийноққа солишда гумонланмоқда.

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д. У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
 

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Д. U.ning ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

 

Маълум қилинишича, Д. У. нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика