Тошкент метро политенининг «Буюк ипак йўли» бекатидан ТТЗ даҳасигача 10 та бекат қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 20 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишув вақтида маълум қилди.
Янги лойиҳага кўра, «Буюк ипак йўли» метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади.
Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади.


