1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент метросининг уч бекатида иш тартиби қисқартирилади

Бу вақтинча амалга оширилади.

Тошкент метросининг уч бекатида иш тартиби қисқартирилади

 

Тошкент метроси “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг уч бекатида иш тартиби вақтинча қисқартирилади. Аввалроқ “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида, йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишларини ташкиллаштирилиши юзасидан маълумот берилган эди.

 

Режадаги ишларни амалга ошириш учун 16 декабрдан “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари билан биргаликда Тузел (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 гача ташкил этилади.

 

Шунингдек, Олмос (4-бекат) бекатидан Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

 

Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Олмос—Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика