1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга туширилмоқда

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга туширилмоқда

 

Тошкент метросининг янги иккита бекати — "Турон" ва "Қипчоқ" йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

 

Тошкент метросининг Ерусти ҳалқа йўлининг ИИ босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган иккита янги метро бекатларида ("Турон" ва "Қипчоқ") қурилиш ишлари ўз якунига етказилиб, синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилган эди. Мазкур синов жараёнлари муваффақиятли ўз якунига етказилди ва ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

 

Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди. Шунингдек, май ойи сўнгига қадар яна 20 та замонавий метро вагонлари олиб келиш ҳам режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика